"Шерлар" "аждарлар"га қарши. Тахминий таркиблар

Tolibjon Qosimov
4 дек 2021, 11:42
Мавсумни бошлаб берган "Пахтакор" ва "Насаф" бугун уни якунлаб ҳам беришади.

Бугун барча йўллар Самарқандга олиб боради. "Динамо" стадиони мавсумнинг илк ўйинига мезбонлик қилганди, охирги баҳс ҳам шу ерда ўтади. "Динамо"нинг ўзи эса янги мавсум Суперлигада тўп тепади.

"Пахтакор" vs "Насаф", Питер Хюистра vs Рўзиқул Бердиев тўқнашувлари. Бири Суперкубок ва мамлакат чемпионлиги қўлга киритиб улгурган бўлса, иккинчиси ОФК Кубоги финалида ютқазиб қўйди ва мавсумни кубок билан тугатиб қўйиш учун борини беришга тайёр. Шунга қарамай, биринчисида ҳам мотивация иккинчисидан кам эмас. Зеро, кеча уларнинг бош мураббийи айтгандек: "20 йил ўтиб ҳозирги ўйинчилардан неча марта финалга чиққансан деб эмас, неча марта кубок ютгансан деб сўрашади".

Ўзбекистон Кубоги-2021

Финал

04.12.2021

"Динамо" стадиони, Самарқанд

"Пахтакор" – "Насаф"

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида об-ҳаво булутли ва бу ҳолат учрашув вақтида ҳам давом этиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги соатига 7.4 км/соат.

Самарқанд шаҳридаги ҳаво ҳарорати

11:30. 12 даража илиқ, булутли. Шамолнинг тезлиги соатига 7.4 км/соат.

14:00. 13 даража илиқ, булутли. Шамолнинг тезлиги соатига 11.1 км/соат.

Ўйин пайтида ҳам ҳаво деярли шунга ўхшаш бўлади.

Жамоаларнинг тахминий таркибларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Пахтакор" жамоаси тахминий таркиби (4-2-3-1).


"Насаф" жамоаси тахминий таркиби (4-3-3).


Ўзбекистон кубоги. Финални кимлар ўтказиб юборади?


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia