"Шахтёр" ва "Андижон" ўртасидаги баҳс 55-дақиқада тўхтатилди

Aslanov Jasurbek
2 фев 2026
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Андижон" Анталияда Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси билан назорат ўйини ўтказди.

Бироқ учрашув 55-дақиқада ҳакам томонидан тўхтатилди.

Баҳс ўта кескин курашлар остида ўтди ва ҳар икки жамоа ғалаба учун бор кучини сарфлади. Ўйин давомида футболчилар ўртасида бир неча бор тўқнашувлар юз берди, бу эса бундай назорат учрашувларида тез-тез учраб туради. Шунга қарамай, ҳакам жамоаларга 90 дақиқани тўлиқ ўйнашга рухсат бермади.

Ўйин тўхтатилган пайтда таблода 0:0 ҳисоби сақланиб турган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: goalkz