

Украина клуби ўз сайтида 33 ёшли футболчи билан 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қиладиган қисқа муддатли шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди. Ракицкий "кончилар"га текинга тушди, чунки сўнгги пайтларда у эркин агент мақомида эди.
Ярослав Ракицкий “Шахтёр” тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Зенит"га ўтишдан олдин 2009 йилдан 2019 йилгача "кончилар"нинг асосий жамоасида ўйнаган. Ўтган йилнинг баҳорида ҳимоячи Петербург клуби билан шартномани бекор қилганди. Жорий мавсумда украиналик футболчи Туркияда “Адана Демирспор” сафида тўп тепди.