Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди

Aslanov Jasurbek
25 июн 2025
Гарет Саутгейт рицар унвонига муносиб кўрилди.

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Янгил Йил арафасида Буюк Британия қироли Карл III томонидан тасдиқланган мукофотланганлар рўйхатига киритилган эди. 54 ёшли мутахассис бугун расман унвонга эга бўлди – Виндзор қасрида унинг елкасига шамширни Шаҳзода Уильям тутди.

Саутгейт рицар унвонига эга Англия терма жамоаси мураббийларидан тўртинчиси бўлди. Бундан аввал Уолтер Уинтерботтом, Альф Рамси ва Бобби Робсон бу унвонга сазовор бўлишган.

Гарет Англия терма жамоасини 8 йил давомида бошқарди. Евро-2024да инглизлар 2-ўринни эгаллаганидан сўнг у истеъфога чиқди.

Унинг раҳбарлигида жамоа 2018 йилги Россиядаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади, шунингдек, икки марта Европа чемпионати финалига чиқди.

Инглизлар Саутгейт бошқарувида 102 ўйинда  61 ғалабага эришишди, 24 та дуранг қайд этишди ва 17 марта мағлубиятга учрашди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail