Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2026, 00:32
Саудия Арабистони чемпионатининг 18-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Криштиану Роналду тўп тепадиган "Ал Насср" жамоаси ўз майдонида "Ал Тавун"ни қабул қилди. Кескин курашларга бой ўтган баҳсда риёдликлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.

Яна бир марказий ўйинда Карим Бензема сардорлигидаги "Ал Иттиҳод" сафарда "Ал Охдуд" меҳмони бўлди. Учрашув життaликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу муваффақиятлардан сўнг ҳар икки гранд жамоа турнир жадвалининг юқори қисмидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia