
Унда "Ал Насср" сафарда "Ал Ҳолуд" меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда Жоау Феликс иккита ассист қайд этди. Криштиану Роналду эса фаолиятидаги 961-голини урди.
Шу орқали "Ал Насср" пешқадам "Ал Ҳилол" билан орадаги фарқни қисқартириб олди.