

"Икки йиллик танаффусдан жамоага қайтдим. Таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим. Бугун машғулотларни бошладик. Икки маҳал машғулот ўтказамиз", - дея фикр билдирди Санжар Қувватов "Пахтакор"га қайтгани ҳақида.
- Жамоани бразилиялик дарвозабон тарк этди ва сиз жамоага қўшилдингиз. Владимир Назаров ўтган мавсумда асосий дарвозабон эди. Рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз? Жамоада ким биринчи рақамли дарвозабон бўлади?
- "Пахтакор"да рақобат ҳар доим яхши бўлган. Назаров миллий терма жамоа дарвозабони. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен ҳам янада яхшироқ ва кўпроқ ҳаракат қиламан. Владимирга яхши рақобатчи бўламан деган умиддаман.
- Янги мавсумда "Пахтакор" ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?
- "Пахтакор" ўз олдига катта мақсадлар қўядиган жамоа. Чемпионлик, Кубок ва Суперкубок бизнинг асосий вазифамиз.




