Руслан Аҳмедов: "Тан олиш керак, "Локомотив" биздан тажрибали"

Оқил Абдубарноев
6 апр 2023, 22:45
Про лига 4-тури доирасидаги "Хоразм" – "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

— Бугун ҳужумкор ўйин намойиш этдик, лекин омад етишмади.  Тан олиш керак, "Локомотив" биздан тажрибали. Танлаган тактикамиз бўйича, стандартлардан гол уришимиз керак эди.  

— Икки асосий таркиб футболчингиз кетди, уларнинг ўрни билиндими?

— Албатта, билинди. Бир нафар футболчи кетганда ҳам билинар эди. Ротациялар қилдик. Йигитлар ҳаракат қилишди, уларга эътирозим йўқ. Бу футбол. Хато қилмасликдан ҳеч ким ҳоли эмас. 

— Бугунги ўйинда яхши ҳаракат қилган Азизбек Баҳромовнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

— Ҳа, унинг ўйини яхши. Ҳали 19 ёш бола, гол урди, ҳаракатлари ҳам яхши. Худо хоҳласа келажакда яхши ҳужумчи бўлади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia