

Орадан бир қанча вақт ўтиб у гаров эвазига қўйиб юборилди. У шу боисдан 116 доллар жарима тўлади.
Қайд этиш керак, бу афсонавий ҳужумчининг илк тартиббузарлиги эмас. Ўтган йили у автомобилини маст ҳолатда бошқарганди. Шу сабабли у икки йилга ҳайдовчилик ҳужжатидан айрилди ва 100 соат жамоат ишларида қатнашди.
33 ёшли Руни ўтган йили "ДС Юнайтед" таркибига бориб қўшилганди. Шундан буён у жамоаси таркибида 21 ўйинда 12 гол киритишга муваффақ бўлди.



