

Ўйин муросасиз ҳам курашларга бой бўлди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Элдор Шомуродов катта саҳнага чиқди. Майдон марказидан тўпни қабул қилиб олган ҳамюртимиз ҳимоячиларни рақиб жарима майдончаси томон ўзи билан олиб борди ва бўш қолган шериги Поповни тўп билан таъминлади. Ивелин Попов ҳам вазиятдан унумли фойдаланди — 1:0. Оқибатда, Валерий Карпин бошқарувидаги "Ростов" жамоаси умумий ҳисобда "Краснодар"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Видеони кўриш >>> "Ростов" - "Краснодар" 1:0.



