"Ростов Арена"дан энг яхши суратлар

Aslanov Jasurbek
18 мар 2020
Элдор Шомуродов жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Ростов Арена" Россиядаги энг чиройли стадионлар сирасига киради.

Маълумот учун, "Ростов" 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтказилган 12та стадиондан бири ҳисобланади. Дон дарёсининг чап томонида жойлашган. Стадион 2018 йил 13 май куни расман очилган. 

"Ростов Арена" 43,472 мухлисни ўз бағрига сиғдиради. Ушбу ўйингоҳни қуриб битказишга 6 йил кетган. Стадион қиймати 317 миллион долларга тенг. Мундиалдан сўнг "Ростов" уй учрашувларини ўтказиб келяпти. 

Қизиғи шундаки, "Ростов" клуби стадиондан ижара асосида фойдаланади. Ижара муддати 2020 йилнинг 5 февралидан 2021 йилнинг 31 декабрига қадар. "Ростов" ижара ҳақи учун 50 млн. рубл тўлайди.

Қуйида ушбу ўйингоҳини ажойиб кадрлар орқали томоша қиламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru