

“Ал Насср” футболчиси севгилиси Жоржина Родригес билан Америка етакчисининг қароргоҳига ташриф буюрди.
Роналду ўзи ва Трампнинг Овал кабинетдан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
"Жаноб Президент, сиз ва биринчи хоним менга ва менинг бўлажак рафиқамга билдирган таклиф ва самимий қабул учун раҳмат. Бизнинг ҳар биримизнинг берадиган нарсамиз бор ва мен янги авлодларни жасорат, масъулият ва барқарор тинчликка асосланган келажак қуришга илҳомлантириб, ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман”, деб ёзган “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби.



