

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, "Рома" ва яна бир нечта клублар Зиркзее учун курашни ҳали ҳам давом эттирмоқда. Якуний қарор яқин кунларда қабул қилиниши кутилмоқда. Қайд этилишича, ҳужумчининг ўзи ҳам келажагига имкони борича тезроқ аниқлик киритишни истайди.
"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени 2024 йилнинг ёзида "Болонья"дан 42,5 млн евро эвазига сотиб олганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 16 учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



