"Рома" Смоллинг билан шартномани узайтиришига ишонмоқда

Sherzod Nurmatov
10 янв 2023, 17:59
"Рома" спорт директори Тиаго Пинто клуб ҳимоячи Крис Смоллинг билан шартномани узайтиришига ишонч билдирди.

"Биз ҳаммага мос келадиган шартлар устида ишлаяпмиз. Крис клуб учун муҳим. У биз учун ўйнашда давом этмоқчи, унинг қолишини истаймиз", – деди Пинто. 

Смоллинг "Рома" сафида 2020 йилнинг октябрь ойидан бери тўп тепиб келмоқда. 2022/23 йилги мавсум у жамоа сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 33 ёшли англияликнинг римликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia