

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи аллақачон "Ал Садд" билан шахсий шартнома имзолаган.
33 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Ал Аҳли" сафига келиб қўшилганди. Фирмино бу вақт ичида барча турнирларда 65 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt бразилияликнинг бозор нархини 5 млн еврога баҳоламоқда.



