

Ўйин мезбонларнинг ишончли ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Дастлабки голни Али Сов киритди. Энг қизиғи ҳакам унинг биринчи бўлимдаги иккита голини ВАР ёрдамида бекор қилганди. Ибраҳим Олавойин эса 90+3 дақиқада ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
"Ризеспор" сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди.



