Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"

Sherzod Nurmatov
7 фев 2025, 11:39
"Барселона" собиқ футболчиси Ривалдо каталонияликлар вингери Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида ҳайрат билан гапирди.

"Уни аллақачон 25 ёшда деб ўйлайсиз ва катта тажрибага эга футболчидай ўйнайди. Келгуси мавсумда у 10-рақамли футболкани олишини айтишмоқда. Индивидуаллиги орқали тез орада Европа ва жаҳоннинг энг яхши футболчиси номига номзод бўлиши шубҳасиз.

Мен унга қойил қоламан, ўйин услубини яхши кўраман. У "Барселона" учун ҳақиқий хазина, бу йигит ўзи эришган барча яхшиликларга лойиқдир. Камтар экани кўриниб турибди, шон-шуҳрат ёки пул уни бошини айлантиролмайди. Мен шундай менталитетга эга бўлган футболчиларни жуда ҳурмат қиламан", – деди Ривалдо.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es