Рибери Ковачдан норози

Mirjalol Normatov
24 фев 2019
"Бавария" вингери Франк Рибери жамоа бош мураббийи Нико Ковач билан муносабатлари яхши эмас.

Франциялик футболчи "Герта"га қарши ўйинда алмаштирилганидан мамнун бўлмади. У майдондан чиқиб кетганида Нико Ковач футболчи билан қўл сиқишмоқчи бўлганди. Аммо футболчи буни истамади.

Кингсли Коман Риберини алмаштирганди. Аммо у 9 дақиқадан кейин жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Рибери бу мавсумда илк марта асосий таркибда майдонга тушганди. У ушбу мавсумда 27 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal