Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди

Aslanov Jasurbek
30 дек 2025, 22:28
Риан Исламов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиради.

Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати эълон қилди.

Риан Исламов якунланган мавсум 2 та клубда тўп тепишга улгурди. 2024 йилги мавсумнинг биринчи қисмини "Металлург"да ўтказган 20 ёшли ярим ҳимоячи, мавсумни "Олимпик"да якунланди.

Исламов ўтган мавсум иккала жамоани қўшиб ҳисоблаганда 21та баҳсда (Суперлига, Кубок баҳслари ва плей-офф ўйинлари) майдонга тушди ва 5 та гол уриб, 1 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia