"Рединг"дан 6 очко олиб ташланди

Mirjalol Normatov
18 ноя 2021, 00:18
Англияда молиявий қонунларни бузаётган ва қўшича чиқимларни кўпайтираётган клубларни жазолаш ишлари давом этади.

"The Guardian"нинг ёзишича, аввалига Уэйн Руни бош мураббийлигидаги "Дерби Каунти" жамоасидан 9 очко олиб ташланганди. Энди эса "Рединг"дан 6 очко минус қилинди.

Агарда "Рединг" сўнгги тур олдидан берилган топшириқларни бажармаса, яна 6 очко олиб ташлананади.

Олиб ташланган 6 очко "Рединг"ни Чемпионшип жадвалида 19-ўринга тушириб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian