Red Bull Four 2 Score: Фарғонада саралаш босқичининг энг кучли жамоалари аниқланди

Sherzod Nurmatov
20 апр 2026, 15:55
19 апрель куни Фарғона шаҳридаги футбол бўйича СДЮСШ базасида дарвозабонсиз 4×4 форматдаги Red Bull Four 2 Score халқаро турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ҳудуд жамоалари кичик майдонда тезкор кўча футболи ўйнашди, ҳар бир ўйин 10 дақиқа давом этди, дастлабки ва сўнгги 60 сонияда урилган голлар эса икки баравар очко берди. Саралаш босқичида 70 дан ортиқ футболчилар қатнашди. 

Турнир кескин ва томошабоп курашлар остида ўтди: дарвозабонсиз формат ўйинни жуда тезлаштирди, қисқа бўлимлар ва махсус қоидалар эса иштирокчилардан юқори техника, тез фикрлаш ва ҳужумларни аниқ якунлашни талаб қилди.

Учрашувлар якунига кўра миллий финалда иштирокини давом эттирадиган ва Ред Булл Фоур 2 Сcореънинг жаҳон босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қоладиган жамоалар аниқланди.

Миллий серия ғолиблари 2026 йилда биринчи марта Канада, Торонто шаҳрида ўтказиладиган жаҳон финалига йўлланма олади. Турнирнинг глобал босқичида 25 дан ортиқ давлат иштирок этади, бу эса Red Bull Four 2 Score’ни 4×4 форматидаги энг йирик халқаро футбол серияларидан бирига айлантиради.

“Атмосфера — бомба! Биз илгари бундай форматдаги футбол мусобақасида иштирок этмагандик, ҳатто бир-биримиз билан ҳам фақат ўйин вақтида танишдик. Энди бизнинг мақсадимиз — Канада”, — деди ғолиб жамоалардан бири Тигерс сардори Маҳмудов Улуғбек.

IMG_8048.JPGIMG_8083.JPGIMG_8115.JPGIMG_8137.JPGIMG_8164.JPGIMG_8181.JPGIMG_8268.JPGIMG_8319.JPGIMG_8344.JPGIMG_8368.JPG

Фарғонадаги саралаш босқичи маҳаллий футбол ҳамжамияти учун муҳим воқеа бўлди ва ёш футболчиларга республика даражасида ўзларини намоён қилиш имконини берди. Ред Булл Фоур 2 Сcореънинг Ўзбекистондаги миллий финали 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол мажмуасида бўлиб ўтади.

Сардор Муҳаммадвалиев, Андижон шаҳрининг "Belissimo Pizza" жамоаси аъзоси:

"Турнир жуда юқори савияда ташкил этилди. Ҳар бир ўйин ҳаяжонли, қизиқарли ва томошабоп вазиятларга бой тарзда ўтди. Мусобақа давомида кўплаб дўстлар орттирдик. Ташкилотчиларга раҳмат, мана шу шундай турнирлар шаҳарлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

Мақсадимиз - ушбу мусобақада охиригача курашиб, Канада йўлланмасига эга чиқиш. Жамоамиз аъзолари "Belissimo Pizza"нинг турли мутахассисларидан иборат ҳолда шаклланган. Кимдир менежер, яна бошқалар универсал ишчи-ходим ва ҳоказо. Муҳими, биз ушбу турнирда иштирок этиш орқали тажриба тўпладик, дўстлар орттирдик. Ҳаммага раҳмат".

Исломбек Каримов, Фарғона шаҳрининг "Davan" жамоаси аъзоси:

"Бизнинг жамоамиз стоматолог шифокорлардан иборат. Ташкилотчиларга раҳмат, турнир жуда юқори савияда ўтмоқда. Ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида зўр лойиҳа фаолияти йўлга қўйилибди.

Мазкур турнирга фақат ғолиб чиқиш учун келганмиз. Ҳар бир ўйинда охиригача курашаяпмиз. Биз учун муҳими - спорт билан шуғулланаётганимиз".

Шоҳжаҳон Қосимжонов, Фарғона шаҳрининг "Strikers" жамоаси аъзоси:

"Очиғини айтаман, ушбу турнирни бу қадар юқори даража ташкил этилишини кутмагандик. Келиб кўрдик, барчаси профессионал тарзда, ҳар бир майда кичик деталларгача алоҳида эътибор билан ёндашилган. Ташкилотчиларга раҳмат.

"Жамоамиз таркиби спорт мураббийлари, шунингдек ёш тадбиркорлардан иборат. Ҳозирги натижаларга кўра гуруҳ босқичида 1-ўринни эгалладик. Навбатдаги босқичларда ҳам охиригача курашиб, Канада йўлланмасига эга чиқмоқчимиз”.

IMG_8440.JPGIMG_8520.JPGIMG_8541.JPGIMG_8568.JPGIMG_8575.JPGIMG_8700.JPGIMG_8705.JPGIMG_8715.JPGIMG_8725.JPG


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia