

"қаймоқранглилар" уни Винисиус Жуниорга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг трансфери тахминан 100 миллион евро атрофида бўлиши мумкин, лекин якуний сумма ундан паст бўлиши ҳам эҳтимол. Мартинелли "Арсенал"да етти йил ўтганидан сўнг клубни тарк этишни истисно қилмаяпти.
Жорий мавсумда "Арсенал" ҳужумчиси барча турнирларда 25 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.



