"Реал" ва "Атлетико" ўйинини сербиялик Милорад Мажич бошқаради

Aziz Tukhtamuradov
12 апр 2015, 20:44
ЕЧЛ чорак финал доирасида бўлиб ўтадиган "Атлетико"-"Реал" бахсини Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради, дея хабар қилмоқда УЕФА расмий сайти.
Унга қанотларда Милован Ристич ҳамда Далибор Журжевичлар ёрдам беришади.

"Ювентус" ва "Монако" жамоалари ўртасидаги ўйинни эса чехиялик Павел Краловц бошқаради. Унга қанотларда ватандошлари Роман Слишко ва Мартин Вильчек ёрдам берадилар.

Иккала ўйин ҳам 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net