

Бу ҳақда “El Mundo“ хабар берди.
Испания солиқ идоралари "Миннесота"да ўйнайдиган колумбиялик футболчини 2014 йилда "Монако"дан "Реал"га ўтганида солиқ тўлашдан бўйин товлашда айблади. Хамес бу даврда мамлакат солиқ резиденти бўлмаганини даъво қилди, чунки у 2014 йил 22 июлда Мадрид клубига ўтиши эълон қилингунга қадар Монакода яшаган ва трансфердан олдин Испания билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

Тақдим этилган барча ҳужжатларга қарамай, солиқ идоралари Хамеснинг далилларини рад этиб, у 2014 йилда Испанияда анча кўп даромад — "Реал"дан 4,3 миллион евро ва имиж ҳуқуқлари учун 11 миллион евро, Монакодан эса 2,2 миллион евро олганини таъкидлади.
Хамес 2014 йил давомида Монакода камида 202 кун яшаганини инкор этиб бўлмайдиган даражада исботлаган ва суд футболчи ҳимоясининг барча даъволарини қабул қилди. Марказий иқтисодий маъмурий судининг Хамесга қарши 2020 йил 27 октябрда чиқарган қарори ва барча тегишли жарималар бекор қилинди. Испания ғазначилиги энди Хамесга 3 миллион евродан ортиқ маблағни тўлаши шарт бўлади.



