

Аввалроқ "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо франциялик ўйинчини жамоа аъзоларига касаллик юқтириш хавфининг олдини олиш мақсадида меҳмонхонада яккалантирилганини маълум қилганди.
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШда ўтказилаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Чоршанба куни мадридликлар Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1) ва унда Мбаппе ўйинни ўтказиб юборди.
Турнирнинг навбатдаги учрашувида "Реал" 22 июнь куни Мексиканинг "Пачука" жамоасига қарши майдонга тушади.



