"Реал" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Sherzod Nurmatov
9 апр 2026
"Ньюкасл" ҳали ҳам анча аввал жамоадан кетган Александер Исакка муносиб ўринбосар излаш билан банд.

"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, "ҳаккалар" мураббийлар штаби ва раҳбарияти "Реал"нинг 22 ёшли ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ёзги трансфер ойнаси учун асосий мўлжал сифатида белгилаб олди.

Ник Вольтемаде ва Йоан Висса каби футболчилар сотиб олинганига қарамай, клуб ҳали ҳам "Ливерпул"га ўтган Исакнинг ўрнини тўлдиролмаяпти. Гарсия ўйин услуби ва ёши туфайли "Ньюкасл" учун идеал вариант сифатида кўрилмоқда.

"Ньюкасл" Жаҳон чемпионатидан кейин "Реал" билан расмий музокараларни бошлашга тайёр, гарчи улар Гарсияни қўлга киритишда баъзи қийинчиликларга юз тутса ҳам.

Гонсало ушбу мавсум барча мусобақаларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Ҳужумчининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган ва Transfermarkt уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk