

Испания нашри маълумотига кўра, француз ҳужумчиси 2025 йил декабридан бери тизза боғламларида муаммоларни бошдан кечирмоқда. Аввалроқ Мбаппе Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб ўйинида "Бенфика"га қарши (2:1) ўйинни ўтказиб юборган эди. Шу билан бирга, у операция қилдиришни хоҳламайди, чунки бу Жаҳон чемпионатида иштирок этишига хавф туғдириши мумкин. Футболчи консерватив даволаш вариантини танлаган.
Жорий мавсумда ҳужумчи клуб даражасида 33 ўйин ўтказиб, 38 гол урди ва 6 та голли узатма берди.



