

Испаниялик мутахасси "Боруссия М" бош мураббийи бўлиши мумкин. Bild нашрнинг хабар беришича, немис жамоаси Херардо Сеоанни истеъфога чиқарганидан сўнг Раульга таклиф билан чиқишган. Томонлар ҳозирда музокара олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рауль ўтган йили 6 йиллик фаолиятидан сўнг "Кастилья" мураббийлигидан кетганди.
Маълумот учун, "Боруссия М" айни вақтда Бундеслигада 4 та турдан сўнг 2 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасида кетмоқда.



