Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди

Narzulla Saydullayev
6 фев 2025, 16:53
“Навбаҳор” қишки трансфер “ойнаси”дан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов жамоа таркибига қўшилди. Мазкур футболчи 2003 йил, 6 июлда Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган.

Фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” (2021, 2023-2024 йиллар) ва “Олимпик” (2022 йил) жамоаларида тўп тепган.

Пўлатхўжа Холдорхонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаган ва Ўзбекистон U-20 ёшлар жамоаси таркибида 2023 йили Осиё чемпиони бўлган, шунингдек, Ўзбекистон U-23 олимпия терма жамоамизнинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Биз жамоамизнинг янги футболчисига "Навбаҳор”да омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати.  



Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди         


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор” матбуот хизмати