Расмий хабар: Куманга «Барселона»да кимлар ёрдам бериши маълум

Narzulla Saydullayev
21 авг 2020, 17:16
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Хенрик Ларссон жамоа мураббийлар штабига кирди.

Каталония клуби собиқ футболчиси ва «Хоффенхайм» собиқ мураббийи Алфред Схройдер сингари 2022 йил 30 июнига қадар шартномага имзо чекди.

Ларссон «Барселона»да 2004-2006 йилларда тўп тепган. Клуб билан икки бор Испания чемпиони бўлган ва бир бор ЕЧЛда ғолиб чиққан. Ларссон «Хельсингборг» ва «Фалькенберг» каби клубларда мураббийлик қилишга улгурди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com