Расмий хабар: Карраско “Атлетико”га қайтди

Eldor Akmurzayev
8 сен 2020
“Далянь Ифан” вингери Янник Феррейра Карраско яна мадридликлар билан келишувга эришди.

У жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Янник ўтган мавсумнинг 2-ярмини ижара асосида “матрасчилар” сафида” ўтказиб, Ла Лиганинг 15 ўйинида қатнашган ҳолда ўз ҳисобига 1+4 натижа ёзиб қўйганди.

Норасмий маълумотларга кўра, “Атлетико” 27 ёшли футболчининг трансфери учун Хитой клубига 22,5 млн евро ўтказиб берди.

Бельгиялик 2015-2018 йилларда ҳам Мадрид клуби шарафини ҳимоя этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru