Расмий хабар: Жалил Кимсанов ва Роббим Ҳасанов "Андижон"га ўтишди

Narzulla Saydullayev
25 июл 2019
Иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси давралар оралиғида ўз сафига бир қатор футболчиларни қўшиб олди.

Жумладан, иқтидорли футболчи сифатида "Раш Милк" жамоасида ҳаракат қилган Баҳтиёр Қосимов "Андижон" жамоаси билан расман шартнома имзолади.

Шунингдек, биринчи даврани Бухоронинг "Бухоро" клубида ўтказган Роббим Ҳасанов ҳам расман "Андижон" футболчисига айланди.

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси тўп сурган Жалил Кимсанов ҳам "Бургутлар" таркибида ҳаракат қилиши аниқ бўлди.


Роббим Ҳасанов


Жалил Кимсанов




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати