Расман: "Сурхон" U-17 ЖЧ иштирокчиси билан шартнома тузди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2026, 15:52
Термизликлар чап қанот ҳимоячиси Муҳаммадали Мусахоновни таркибга қўшиб олди.

"Жамоамиз сафига ёш ва истеъдодли футболчи Муҳаммадали Мусахонов қўшилди. Мусахонов 17 ёшда бўлиб, ҳимоя чизиғи футболчиси ҳисобланади. Ноябрь ойида бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида Мусахонов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 3 учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширганди. Умуман олганда, Мусахонов U-17, U-18 ва U-19 терма жамоаларида жами 40 та учрашув ўтказган.

Жамоамиз ёш ва истеъдодли футболчиларга катта эътибор қаратгани сабабли, клуб раҳбарияти Одил Аҳмедов академиясидан футболчини тўлиқ сотиб олиш ва у билан тўлақонли трансферни амалга оширишга қарор қилди. 17 ёшли Мусахонов билан 3 йил муддатга шартнома имзоланди", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати