Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
25 дек 2025
Янги мавсум олдидан ўз олдига юксак мақсадлар ва юқори натижаларни кўзлаган "Сўғдиёна" таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Жамоамиз сербиялик 34 ёшли дарвозабон Никола Миркович билан келишувга эришди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.

Никола Миркович профессионал фаолияти давомида Европа футболида яхши танилган бир қатор клублар сафида тўп тепган Жумладан:

“Чукарички”, “Нови Пазар”, “Металац”, “Добановци”, “Младост”, “Сённерйюске” (Дания), “Атромитос Афина” (Греция), “Рад”, “Спартак”, “Звезда Градачац”.

Дарвозабоннинг сўнгги клуби Сербиянинг “Чукарички” жамоаси бўлган", – дейилади хабарда. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати