Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди

Sherzod Nurmatov
9 мар 2026
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Фарруҳ Мухторов фаолиятини Про лигада давом эттиради.

Ўтган мавсум "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган Фарруҳ Мухторов эндиликда "Арал" жамоасида тўп тепади. Бу ҳақда Нукус клуби матбуот хизмати хабар берди.

Мухторов фаолияти мобайнида "Бунёдкор фарм", "Олимпик", "Локомотив" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида 6 ўйинда майдонга тушган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Арал" матбуот хизмати