

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сербиялик вингер Ваня Илич билан шартнома имзолади. 27 ёшли футболчи янги мавсумда "лочинлар" сафида ҳаракат қилади.
Ваня Илич фаолияти давомида Сербиянинг “Рад” (Белград, 2018-2020 йиллар), “ОФК Жарково” (Белград, 2021-2022 йиллар), “Раднички” (Ниш, 2021-2022,2023-2025 йиллар),“Колубара” (Лазаревас, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.




