

Эркин агент мақомида бўлган ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадов АГМК клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Бугун тушда сайтимизнинг "Эшитдик-да!" рукни орқали бу ҳақида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи биринчи даврада "шерлар" сафида Суперлигада 8 та учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига эса йўл топа олмаган. Фақатгина ОЧЛ сўнгги турида "Ал Таавон"га қарши ўйинда гол урди.



