Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди

Alisher
4 фев 2025
Жоау Феликс "Челси"дан "Милан"га ўтди.

Италия клуби 25 ёшли ярим ҳимоячини мавсум сўнггига қадар ижарага олганини эълон қилди.

Олдинроқ, "россонери"нинг лондонликларга 2 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.

Феликс жорий мавсум АПЛ доирасидаги 12та ўйинда 1та гол урди.



AlisherМуаллиф
Манба: acmilan.com