

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бу трансфер "Борнмут" тарихидаги энг йирик сотув бўлди. "Сити" Семеньонинг шанба кунигача фаоллаштирилиши лозим бўлган бандини ишга туширди. Клуб 62,5 млн фунтни 24 ойлик тўловлар орқали, қолган қисмини эса бонуслар сифатида тўлайди.

Футболчи 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва жамоада аввал Яя Туре кийган 42-рақамли либосда ҳаракат қилади.



