

Футболчи билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Ушбу мавсумда Жеко "Фиорентина" сафида ўйнаб, барча мусобақаларда 18 учрашув ўтказди ва 2 та гол урди. Тажрибали форвард асосан ротация футболчиси вазифасини ўтади.
Ёшига қарамай, Жеко ҳали ҳам Европа бозорида талабгир футболчи ҳисобланади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 1,5 млн евро деб баҳоланган.
Маълумот учун, "Шальке" ҳозирда Иккинчи Бундеслигада 18 турдан кейин пешқадамлик қилмоқда ва Германия футболининг элит дивизионига қайтиш учун жиддий даъвогар саналади.



