

30 ёшли нигерияликнинг "Шанхай Шеньхуа"дан ижараси 2021 йилнинг 31 январига қадар узайтирилди.
Клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бу борада шундай деди: "Улар ("Шанхай Шеньхуа") Игало ўзининг орзусидаги жамоада тўп тепиши учун имкон бериш мақсадида биз билан ажойиб муносабатда бўлишди. Бу унинг орзуси эди. Умид қиламан у биз билан бошлаган ишини ниҳоясига етказади ва биз билан соврин қўлга киритади".

2020 йилнинг январь ойи охирида МЮ Игалонинг 31 майгача мўлжалланган ярим йиллик ижараси учун 3 млн фунт тўлаган. Ўйинчининг ўзига эса ҳафтасига 130 минг фунт маош берган.
Игало "Қизил иблислар" сафида 8 ўйинда иштирок этди ва 4та гол уриб, битта голли пас берди.



