
"Вулверхэмптон" ўз расмий сайтида "Лион" ҳимоячиси Фернандо Марсал билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
31 ёшли футболчининг "бўрилар" билан шартномаси икки йилга мўлжалланган.

Бразилиялик футболчи "Лион"да 2017 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Ўтган мавсумда у француз жамоасининг Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишига ёрдам берди.