Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!

Mirjalol Normatov
4 дек 2025
"Андижон" матбуот хизмати ҳимоячи Неманья Чаласаннинг "Елимай"дан трансфер қилинганини маълум қилди.

"Жорий йилги мавсумни Қозоғистоннинг “Елимай” клубида ўтказган легионер - ҳимоячи Неманя Чаласан“Андижон”нинг янги аъзосига айланди.

У 1996 йилнинг 17 март санасида Сербияда таваллуд топган. Фаолияти мобайнида Сербиянинг “Бачка Суботитса”, “Спартак”, “Чукарички”, Португалиянинг “Шавиш” ва “Лейшоеш” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Охирги клуби эса юқорида айтиб ўтганимиздек, “Елимай” ҳисобаланади.

Чаласан Қозоғистон премер-лигаси ва Кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб, 28 та учрашувда майдонга тушган ва 4 та голли узатмани бажарган. Умумий ҳисобда эса ушбу ҳимоячи ҳозирга қадар фаолияти давомида 229 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 6 та гол урган ва 9 та голли пас берган. 

Неманья “Андижон” клубига хуш келибсан!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати