

"Мен болалик орзулари билан келгандим. Бу шаҳар ва бу клуб менга умид қилганимдан ҳам кўпроқ нарсани берди. Бир неча ойдан сўнг нафақат кўп ютуқларга эришган, балки оиламни барпо этган шаҳар билан хайрлашиш вақти келади", – деди тажрибали футболчи.
Ярим ҳимоячи мактубда жамоа мухлисларига, клуб раҳбариятига, жамоадошларига ва бош мураббий Хосеп Гвардиолага алоҳида миннатдорлик билдирди.
Бернарду 2017 йилдан бери инглиз клубида ўйнаб келади. У 451 ўйинда майдонга тушиб, 76 та гол урган ва 77 та голли узатма берган.



