

Максим Шацких бошчилигидаги "Азия Талас" жамоаси таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов йиғинда қатнашмоқда. У кеча "Ғазалкент"га қарши ўйинда майдонга тушди.
Тўптепар ўтган мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида ўтказди. Суперлигада 22 та ўйинда имкониятга эга бўлди ва 1та гол, 1та ассист қайд этди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 150 минг еврога баҳолаган.




