Қатар терма жамоаси устози Эквадорга берилган пуллар ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2022, 00:49
Қатар терма дамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Бас Эвадорга қарши баҳс олдидан рақиб футболчиларига пора берилганлиги ҳақидаги маълумотга фикр билдирди.

"Бизга қарши турли ёлғон маълумотлар пайдо бўлди. Интернет - жуда қулай ва бир пайтнинг ўзида жуда хавфли нарса.

Узоқ вақт давомида машғулотлар ўтказиб мундиалга тайёргарлик кўрдик. Биз бир бутун жамоамиз, ҳеч ким танқид орқали орамизға совуқчилик тушира олмайди. Миш-мишлар бизни синдиргани йўқ.

Тўғри, мамлакатимизни кўпчилик танқид қилаётгани бизга ёқмайди. Аммо футбол нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ЖЧ-2022га тайёргарлик жуда яхши ўтган" - дейди Феликс Санчес Бас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN