Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри вингер Кристиан Пулишич "Лацио"га қарши Италия чемпионати 13-тур ўйинини ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори.

"Пулишичнинг майдонга тушиш эҳтимоли кам, гарчи ўйинга ҳали 2 кун бор ва ҳамма нарса бўлиши мумкин", – деди Аллегри.

Италия ОАВнинг хабар беришича, 27 ёшли америкалик 26 ноябрь куни мушакларидаги енгил ноқулайлик туфайли машғулотларни тарк этган. У илгари сон мушаклари жароҳатидан тузалганди.

"Милан" 29 ноябрь куни "Лацио"ни қабул қилади. Пулишич Италия чемпионатининг 12-турида "Интер"га қарши дербида майдонга тушиб, ягона голни урганди.

Футболчи 2025/26 йилги мавсум 10 ўйинда 7 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Милан дербиси 29 ноябрь куни 00:45 да бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN