

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли португалиялик футболчини ватандоши, ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш трансфер қилмоқда.
Фернандеш "Вест Хэм"да 2025 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 37 ўйинда қатнашиб, 5 та тўп киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



