ПСЖ "Коринтианс" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2023
У учун "Челси" ҳам кураш олиб бормоқда.

Франциянинг ПСЖ клуби "Коринтианс" ярим ҳимоячиси Габриэл Москардога қизиқяпти, дея хабар берди Фабрицио Романо.

18 ёшли бразилиялик футболчини "Челси" ва бошқа инглиз клублари ҳам кузатиб бормоқда, аммо бу йўналишда ҳали ҳеч нарса қилинмаган ва Москардонинг трансфери бўйича якуний келишувлар мавжуд эмас.

Москардо жорий мавсум "Коринтианс" таркибида 23 та ўйинда қатнашиб, ҳали бирорта гол урмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano