Пролига. "Металлург" Бекободда "ТерДУ" устидан ишончли ғалабага эришди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2026
Пролига 3-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Пролига

3-тур

“Металлург” – “ТерДУ” 3:1 

Бекобод. “Металлург” стадиони. 18:00

Гол: Наврўзбек Иминжонов 13’, Саидумархон Саиднуруллаев 26’, Наврўзбек Иминжонов 67’ – Шаҳзод Бозоров 53’ 

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Жамшид Бакиров, Абдулҳамид Абдураимов

Назоратчи: Султонбек Зайлабидинов

Комиссар: Феруз Ғаниев

“Металлург”: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Бранимир Йочич (91.Асилжон Бегимқулов, 77), 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Саидумархон Саиднуруллаев, 15.Владимир Бубанья, 17.Наврўзбек Иминжонов (10.Дониёржон Нарзуллаев, 77), 19.Мирзоҳид Ғофуров (30.Комилжон Тожиддинов, 64), 20.Достонбек Абдулҳаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (3.Мирзиёд Миродилов, 90), 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 94.Армин Бошняк (90.Максвел, 64).

Захира: 21.Моҳирбек Комилов, 6.Шерзоджон Комилов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 23.Сардор Саъдуллаев.

“ТерДУ”: 31.Ислом Мўминов, 7.Шарафиддин Шобиров (23.Сардор Қўзимуродов, 46), 8.Нурмуҳаммад Номозов, 9.Диёрбек Рашидов, 16.Рустам Нормуротов (19.Нуриддин Ҳасанов, 27), 17.Ойбек Шомуродов, 20.Абдураим Абдурашидов (18.Санжарбек Абдуҳалилов, 71), 44.Абдумалик Норқобилов, 60.Ўрал Чориев, 70.Шаҳзод Бозоров (11.Саидмурод Каримов, 71), 77.Абдуқодир Амирқулов.

Захира: 35.Абдимўмин Пардаев, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 25.Диёрбек Ҳалиев, 30.Лутфулла Ғаниев, 66.Шоҳжаҳон Зарипов.

Огоҳлантиришлар: Наврўзбек Иминжонов (65), Нурмуҳаммад Номозов (66), Бранимир Йочич (74).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. “Металлург”да ўзгариш: Шоаҳмедов ўрнига Миродилов учрашувни тугатиб қўяди. 

86. Бугунги беллашувни 4431 нафар томошабин стадиондан кузатаётгани эълон қилинди. 

85. Зарбаа! Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси хавфли чиқди, бироқ дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 

81. Ууух! Максвелнинг айланма зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 💥

79. Зарбааа! Аҳмедовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини Мўминов бартараф этди. Ажойиб сэйв! 💥 

77. “Металлург”да 2 та ўзгариш: Йочич ўрнига Бегимқулов, Иминжонов ўрнига Нарзуллаев баҳсни давом эттиради. 

74. Йочич қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 🟨

71. “ТерДУ”да 2 та алмаштириш: Абдурашидов ўрнига Абдуҳалилов, Бозоров ўрнига Каримов майдонга тушди. 

67. ГОЛ! Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Иминжонов яқин масофадан тўп киритиб, дублни расмийлаштирди! ⚽️

66. Нурмуҳаммад Номозов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олди. 🟨

65. Иминжонов қарши ҳужумга қочиб кетаётган футболчини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 🟨

64. “Металлург”да 2 та ўзгариш: Ғофуров ўрнига Тожиддинов, Бошняк ўрнига Максвел туширилди.

60. Зарба! Шаҳзод Бозоровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Султонов тўпни илиб олди. 

58. Зарба! Бошняк - Иминжонов комбинациясидан кейин легионер футболчи зарба йўллади, бироқ унинг йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

53. ГОЛ! Азим Аҳмедовнинг қўпол хатосидан сўнг тўпга эга чиққан Шаҳзод Бозоров ҳисобни қисқартирди — 2:1! ⚽️

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. “ТерДУ”да алмаштириш: Шобиров ўрнига Қўзимуродов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб — 2:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

39. Ууух! Шобиров яқин масофадан мўлжалда адашди, унга жуда қулай пас етиб келганди. 

36. Азим Аҳмедов ҳаводан келган тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўналтиришга уринди, анча ноаниқ. 

27. “ТерДУ”да ўзгариш: Нормуротов ўрнига Ҳасанов тушди.  

26. ГОЛ! Саидумархон Саиднуруллаев бир неча рақибларини устамонлик билан алдаб ўтиб, баҳсдаги иккинчи голни урди — 2:0! ⚽️

24. Зарба! Шаҳзод Бозоров олис масофадан дарвозани нишонга олди, ноаниқ. 

20. Уух! Саидумархон Саиднуруллаев қулай имкониятни кўкка совурди. У дарвоза олдида ўта ноаниқ зарба муаллифига айланди. 💥

13. ГОЛ! “Металлург” учрашувда ҳисобни очди. Наврўзбек Иминжонов яқин масофадан дарвозани ишғол этди — 1:0! ⚽️

1. Баҳс бошланди! 

  • Учрашув 18:00 да бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia